Colorfrog
2018-10-17 09:30:09

“МИБ ходими хонадонимга келди ва газ учун тўланган квитанцияларни кўриб, 406 000 сўм қарзингиз бор, деб далолатнома тузди ҳамда беш кун ичида МИБга бориб текширтиришнимни айтди. Мен МИБга бордим, компьютердан текширтирганимда, 2018 йил 10 март кунидаги 100 000 (юз минг) сўмлик тўловнинг компьютерга тушмаганлигини айтишди. Қолган 306 000 (уч юз олти минг) сўм қаердан келди, десам, у эски йилларники, деб аниқ жавоб беришмади. Туман газ идорасига келсам, бу қарзни МИБ ҳал қилади, дейишяпти. Мен бир оддий фуқаро бўлсам, бу давлат ташкилотлари ўртасида сарсон бўлиб, қай бирига ишонишни ҳам билмай қоляпман. Ҳолатга аниқлик киритиб берилишида ёрдам кўрсатсангиз”.
Юқоридаги жумлалар Фарғона тумани Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган шу тумандаги Чимён маҳалласида яшовчи К.М.нинг ёзма аризасидан келтирилди.
Жамиятимиз ходимлари томонидан истеъмолчининг мурожаати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Фарғона тумани бўлимига амалий ёрдам сўраб мурожаат этилди ҳамда мутахассислар иштирокида фуқаро К.М.нинг табиий газ учун тўлаган тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Ўрганиш жараёнида ҳақиқатан ҳам истеъмолчининг эътирози ўринли эканлиги ўз тасдиғини топди. Натижада туман МИБдан итеъмолчининг табиий газ учун амалга оширган тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилингани, 100 000 сўмлик тўлови компьютер базасига туширилиб, хатлов далолатномаси тузилгани, оқибатда истеъмолчининг ҳисоблагичидаги 48205 метр куб кўрсатгичга кўра, у 44 619 (қирқ тўрт минг тўқсон олти) сўм 96 тийин ҳақдор эканлиги ҳақида жавоб хати олинди.
Жамиятимиз томонидан фуқарога шу мазмундаги жавоб хати юборилди.
Ҳилолдин ҒАФУРОВ,
Фарғона тумани ИҲҲҚЖ
бош мутахассиси.

Реквизиты

  • Р/с: 20208000900202634001
  • Ўз СҚБ МАМФ МФО 00442
  • ОКЭД: 58130
  • СТИР: 207178693

Контакты

  • 100066, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 55-уй
  • (0-371) 239-42-29, 259-21-45
  • (0-371) 259-22-06
  • info@bdm.uz