Colorfrog

О редакции «Бизнес-Daily Медиа»

«Бизнес-Daily Медиа» ноширлик уйи масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда «Жамият» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ҳамда бошқа амалдаги қонунларга асосан тузилган.

Жамият – “Биржа” Нашриёт уйи МЧЖ ҳамда “Iste’molchi” газетаси таҳририяти МЧЖ таъсисчиларининг 2013 йил 14 мартдаги 1-сонли қўшма Умумий йиғилиши қарорига кўра “Биржа” Нашриёт уйи МЧЖ ҳамда “Iste’molchi” газетаси МЧЖни қўшиб юбориш йўли билан “Бизнес-Daily Медиа” ноширлик уйи МЧЖ (ООО ИД «Бизнес-Daily Медиа») тарзида қайта ташкил қилинди (Асос:Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси томонидан 2013 йил 4 апрель куни №008739-08 реестр рақами билан рўйхатга олинган). “Бизнес-Daily Медиа” ноширлик уйи МЧЖ “Биржа” Нашриёт уйи МЧЖ ҳамда “Iste’molchi” газетаси таҳририяти МЧЖларнинг барча мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Жамият таъсисчилари: 1. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси; «Respublika mulk markazi» YoAJ; «Республика товар хом-ашё биржаси» ОАЖ; «Тошкент» республика Фонд биржаси ОАЖ; «Ўзбекистон Республикаси Валюта биржаси» ЁАЖ; «Республика кўп тармоқли Агросаноат биржаси» МЧЖ; Республика Савдо-саноат палатаси; «Мадад» СА ОАЖ; «Микрокредитбанк» ОАТБ; «Invest Trast» банклараро компанияси МЧЖ.

Жамиятнинг асосий фаолияти:

Biznes Daily «Биржа» республика иқтисодий газетаси, Biznes Daily «Менинг мулким – Частная собственность» иқтисодий газетаси, Biznes Daily «Iste’molchi» ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий-маърифий газетаси ва мазкур 3 та газетанинг турли иловаларини, матбаа маҳсулотларини, «Biznes-Эксперт» илмий-амалий, иқтисодий ойлик журналини нашр этишдан иборат.

Реквизиты

  • Р/с: 20208000900202634001
  • Ўз СҚБ МАМФ МФО 00442
  • ОКЭД: 58130
  • СТИР: 207178693

Контакты

  • 100066, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 55-уй
  • (0-371) 239-42-29, 259-21-45
  • (0-371) 259-22-06
  • info@bdm.uz